Ўртача балл 66 баллдан
73 баллгача ортди. Битирувчиларнинг 5 нафари энг юқори, 3 мингга яқини 120 дан
зиёд балл тўплаган. Билимини инглизча синаб кўрганлар ҳам кам эмас.
Абитуриентларнинг 75 фоизи қозоқ, қолганлари рус тилида тест топширди. Бугун
бўлиб ўтган махсус брифингда 2023 йилги тест якунлари эълон қилинди. Энди муваффақиятли имтиҳон
топширганлар таълим маскани ва соҳасини танлайди. Ушбу ҳафтадан грант
учун ариза топшириш мумкин.
ҚУАНИШ ЕРҒАЛИЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАН ВА ОЛИЙ ТАЪЛИМ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ:
- 13-20 июль кунлари аризалар қабул қилинади. Узоқ қишлоқлардагилар учун еGov электрон ҳукумат
портали орқали онлайн ариза қабул қилиш имконияти яратилди. Шу билан бирга,
одатдагидек, яъни оффлайн форматда ҳужжат топширишни истаганлар университетларга
келиб, қабул комиссияларига мурожаат эта олади. Айни вақтда, виртуал
комиссиялар ҳам фаолият бошлайди. Яъни университетлар ZOOM орқали тўлақонли ишлаши мумкин.
Жорий йилда бакалавриатга кириш учун 73 мингта грант ажратилган. Шундан 60 фоизи техник ихтисосликларга мўлжалланган. Айни вақтда, аҳолиси тиғиз ва янгидан ташкил қилинган вилоятлар ёшлари учун ҳам давлат ҳисобидан қўшимча бепул таълим олиш имконияти яратилади. Қишлоқ хўжалиги ҳамда муҳандислик йўналишлари учун махсус квота ажратилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси