Қозоғистонда ҳуқуқий ва демократия қоидаларига таянувчи давлат қурилиши фаол давом этяпти. Қосим-Жўмарт Тўқаев Самарадор суд тизими бўйича Европа комиссияси президентига бу ҳақда маълум қилди. Франческо Депаскуале ҳам инсон ҳуқуқлари ва суд тизими самарадорлигини таъминлаш бўйича ҳамкорликка тайёрлигини билдирди, у бу йўналишдаги Қозоғистонда рўёбга чиқарилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаев Халқаро суд ҳокимияти ҳамжамияти президенти билан ҳам учрашди. Томонлар суд органлари ўртасидаги тиғиз ҳамокрлик, суд ажримлари тизимини янгилаш бўйича тажриба алмашиш ва суд жараёнларини рақамлаштириш муҳимлигини таъкидлашди. Луис Пальма Халқаро суд ҳокимияти ҳамжамияти аъзолари билан бирга мамлакатда олиб борилаётган ишларни таҳлил этиш зарурлигини айтди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.