Абай
вилоятига сармоялар ошмоқда. Маблағ ҳажми 19 фоиздан кўпроққа ўсган. Минтақа
ҳокими Берик Уали давлат раҳбарига ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ҳақида ахборот
берди. Умумий портфелга кирувчи инвестиция лойиҳалари сони 4 марта – 29 тадан 112 тага ортган. Улар қиймати икки
марта ошди – 4 ярим триллион тенгега етди. Йирик лойиҳалар орасида –
Аягўз-Бахти темир йўл линияси қурилиши, Семейдаги янги ТЭЦ ва тоғ-кон бойитиш
комбинати бор. Қосим-Жўмарт Тўқаевга, шунингдек, вилоят марказида махсус
иқтисодий зона барпо этишга доир ишлар борасида ҳам маълумот берилди. У ерда
400 миллиард тенгелик ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Алакўл сайёҳлик зонасини
ривожлантириш доирасида эса вилоятда
инфратузилма модернизацияланади ва Уржардаги аэропорт терминали реконструкция
қилинади. Учрашув якунида давлат раҳбари сармоя жалб қилишни кучайтиришга йўналтирилган
бир қатор аниқ топшириқлар берди. Шу билан бирга, Президент «Абайга ҳурмат»
акциясини лозим бўлган даражада ўтказиш заруратини уқтириб ўтди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

