Президент телефон орқали вилоят ҳокимлари ҳисоботларини тинглади

Президент телефон орқали вилоят ҳокимлари ҳисоботларини тинглади

Қосим-Жўмарт Тўқаев телефон орқали Ақмўла, Ақтўбе, Қўстанай ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари ҳокимлари ҳисоботини тинглади. Улар ҳудудлардаги вазият ва тошқинга қарши кураш, офат оқибатларини бартараф этиш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумот беришди. Вазият назорат остида, фалокатга қарши курашиш учун куч ва воситалар етарли.

Шу билан бирга, Қосим-Жўмарт Тўқаев тошқин зиён етказмаган вилоят ва шаҳар ҳокимларига кўчаларни тозалаш, аҳоли манзилларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш акциясини бошлашни топширди. Шунингдек, йўлларни тартибга келтириш лозимлиги айтилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ушбу ишларга аҳоли вакиллари ҳамда кўнгиллиларни жалб этиш аҳамиятли эканлигини уқтириб ўтди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.