Қозоғистонда учувчисиз вертолётлар иш бошлайди

Қозоғистонда учувчисиз вертолётлар иш бошлайди

2026 йилга бориб Қозоғистонда аэромобиль таксилар ишлай бошлайди. Ҳукумат берган маълумотга кўра, ҳозир Жанубий Корея ва АҚШда учувчисиз вертолётлар технологиялари фаол ривожланяпти. Қозоғистон компанияларидан бири улар тажрибасидан фойдаланмоқчи. Шовқинсиз, 5 ўринли  вертолётлар водородли двигатель ёрдамида ҳаракатланади. Траспорт воситалари Алматидан Алатауга қатнайди. Тегишли вазирлик вакиллари фикрича, Қозоғистонда технологиядан пилот шаклда фойдаланиш масаласи ўрганиляпти. Тест майдончалари белгиланди. Умуман  олганда, учувчисиз транспорт воситаларини фаол ривожлантириш мамлакатга қатор йўналишларда стратегик устунлик беради. Лекин бу борадаги ишлар фаоллашиши ҳамда кўнгилдагидек кўламга эга бўлиши учун республикага глобал ўйинчилар жалб этилиши зарур.

Жаслан Мадиев, Қозоғистон Республикаси Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазири:

- Биринчидан, халқаро компаниялар ва инвестициялар жалб этилиши. Waymo (Google), Tesla, Baidu, Mobileye, Yandex, Huawei каби компаниялар учувчисиз аппаратлардан амалда фойдаланиш учун шунга мос қонунчилиги бўлган давлатларни фаол ахтараяпти. Хорижий инвестицияларнинг тадқиқотлар, инфратузилмалар ва машиналар компонентларини ишлаб чиқаришга жалб этилиши маҳаллий стартапларнинг ривожланишига хизмат этади. Ташаббуслар Қозоғистоннинг минтақавий технологик хаб сифатида мақомини мустаҳкамлайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси