Қозоғистонлик спортчилар 5-Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда. Мамлакатимиздаги етакчи спорт психологияси ва тиббиёти мутахассислари уларга кўмакка келган. Ветеринар, биолог ва генетиклардан иборат иккинчи гуруҳ олимлари арғумоқларни кузатиб бормоқда. Биринчи навбатда, дея таъкидлайди мутахассислар, мусобақа иштирокчиларининг ҳолати бўйича мониторинг олиб борилади, натижаларга кўра, уларга қўшимча озиқ рациони белгиланади, витамин терапияси ўтказилади. Айтиш керак, кўкпар, тенге илу, аудариспақ, жамби ату, анъанавий камондан ўт узиш бўйича терма жамоалар билан иш олиб борилмоқда.
Анатолий Кулназаров, мажмуавий илмий гуруҳ раҳбари, профессор:
– Мажмуавий илмий гуруҳ аъзолари бугундан бошлаб, ишга киришиши кўзланган. Мақсадимиз – сентябрь ойида Астанада бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинига спортчиларни энг юқори даражада тайёрлаш. Уларнинг функционал, психологик ҳолати, жисмоний тайёргарлиги бўйича мониторинг ўтказилади.
Нуркен Байбўриев, Қозоғистон Республикаси миллий от спорти турлари бўйича давлат тренери:
– Яна бир гуруҳ бевосита спорт отлари билан шуғулланади. Ҳозирда тадқиқот ўтказилмоқда – жониворларнинг функционал ҳолати, уларнинг тайёргарлиги ва чидамлилиги текширилади. Булар барчаси олдинда турган беллашувларда яхши натижалар кўрсатилишига ёрдам беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.