Бугун Ақўрдада Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Греция ва Португалия элчиларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Ўз нутқида Давлат раҳбари Қозоғистон фақат
тинчликпарвар, дўстона ташқи сиёсат олиб бораётганига урғу берди. Унинг таъкидлашича, бугунги дунёдаги барча муаммоли масалалар дипломатик
воситалар ёрдамида ҳал қилиниши лозим. Қозоғистон Президенти Греция ва Португалия
давлат, ҳукумат раҳбарларига салом йўллади, уларни Астанага таклиф қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

