Озарбайжонда Қозоғистондаги суд ислоҳотлари юқори баҳоланди. Ушбу юрт делегацияси ташриф билан Астанада бўлди. Хусусан, уларни суд тизимининг мустақиллигини таъминлаш ва Қозоғистон Олий Суд Кенгашининг ролини кучайтиришга йўналтирилган ўзгаришлар ўзига тортди. Учрашув чоғида судьяларни саралаш ва тайинлаш борасидаги ислоҳотлар, уларнинг профессионал фаолиятини баҳолаш ҳам муҳокама қилинди. Шунингдек, томонлар икки томон Олий суд кенгашлари ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқди. Учрашувда суд жараёнларида рақамлаштириш, шунингдек, ўзаро тажриба алмашувга алоҳида эътибор қаратилди. Тадбир давомида таъкидланганидек, бундай фаолият Қозоғистон ва Озарбайжон давлат органлари ўртасидаги алоқани муносабатни мустаҳкамлаш ҳамда такомиллаштиришга ёрдам беради.
Дмитрий
Малахов, Қозоғистон Республикаси Олий суд кенгаши раиси:
– Мулоқотдан ўзаро манфаатдорлик ва очиқлик шуни
кўрсатадики, суд ислоҳотлари нафақат Марказий Осиёда, балки ундан ташқарида ҳам
эътибор тортади. Олий суд кенгаши ҳар доим ҳамкорлик учун тайёр ва очиқ, ўз
тажрибасини бўлишишга ҳозир, келгусида ҳам суд институтларини такомиллаштириш
учун энг самарали чораларни кўради.
Санан
Гажиев, Озарбайжон Республикаси суд-ҳуқуқ кенгаши аъзоси, Олий суд фуқаролик
коллегияси раиси:
– Қозоғистон
амалиёти жуда қизиқарли, бу ерга ҳар гал келганимизда, суд тизимида янги
ислоҳотларни кўришимиздан жуда мамнунман. Учрашув пайтида бизга маълум қилинган
сўнгги ислоҳотлар ҳам жуда қизиқарли, бу ислоҳотлар кўзланган натижа беради,
деб умид қиламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

