Давлат раҳбарининг ташаббуслари амалга оширила бошланди

Давлат раҳбарининг ташаббуслари амалга оширила бошланди

Қозоғистонда агросаноат секторини ривожлантиришга 240 миллиард тенге йўналтирилади. Кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини субсидиялаш ҳажми  320 миллиардга етказилади. Яна тахминан 160 миллиард 12 та махсус иқтисодий ва саноат зоналарида инфратузилмасини ривожлантиришга ажратилади. Ҳукуматда Давлат раҳбари яқинда ўтказилган миллий қурултойда айтиб ўтган кенг миқёсли инфратузилмавий ташаббусларини амалга оширишга доир ишлар режаси ҳақида маълум қилинди. Вазирлар Маҳкамаси раҳбари айтишича, жорий йилда 70 дан кам бўлмаган режадаги лойиҳа фойдаланишга топширилади. Маҳаллий корхоналарнинг ишлаб чиқариш саноатидаги юкламаси эса ўртача 65 фоизга оширилади. Мамлакатнинг транспорт-логистика салоҳиятини оширишга келсак, янги темирйўл линиялари, логистика марказлари ва омборлар қурилиши давом эттирилиши кўзланган. Темирйўл транспорти орқали юк ташув ҳажми режага кўра 450 миллион тоннага, автомобиль транспорти билан юк ташуви – 316 миллион тоннага, транзит ташувлар эса 30 миллион тоннага етказилади. Шу билан бирга, Ҳукуматда алоқа-ахборот хизматлари соҳасини ривожлантириш ишлари ҳақида ҳам маълумот берилди. Мисол учун, IT-хизматлар экспорти 600 миллион долларга етказилади. Бундан ташқари, юртимизда уй-жой секторини ривожлантириш учун ҳам чоралар кўриб чиқилган.  

Нурлан Байбазаров, Миллий иқтисодиёт вазири:  

— Биринчидан, бу уй-жой қурилиши, жорий йилда 18 миллион квадрат метр уй-жой қурилиши режа қилинган. Бунда аҳолининг ижтимоий заиф қатлами учун ижара хонадонлар миқдорини тўрт карра ошириш режа қилинган. Бунинг учун 272 миллиард тенге ажратилган. Бундан ташқари, 1 майдан бошлаб, «Отбаси банк»нинг янги имтиёзли кредитлари берилади,  бу жами  12 минг оилани қамраб олади. Бунинг учун 300 миллиард тенге ажратилади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.