Анадўлидан Буюк Даштга! Астана аҳлига
асрлар давомида Усмонийлар саройида тайёрланган таомлар тақдим этилди. Туркиянинг биринчи
хоними Эмине Эрдўғоннинг
ташаббуси билан халқаро даражада уюштириладиган бу тадбир май йида ўтказилади. Ундаги
таомнома муаллифи - 3 мишлен юлдузи соҳиби бўлган ошпаз тайёрлади. 9 турдаги таом тортилди. Тўпланганларга қозоқлар
севган неъмат – тариқ ва музқаймоқ қўшилган махсус паҳлава тақдим этилди. Таъкидлаш лозимки, қозоқ-турк
маданий алоқалари йил сайин ривожланиб келяпти. Икки
давлат ошхонаси кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда. Айни вақтда, у қадриятларни
тарғиб қилишда ижобий таъсир кўрсатяпти. Қатор қўшма
лойиҳалар амалга оширилди.
Мустафа Капижи, Туркиянинг Қозоғистондаги фавқулодда ва
мухтор элчиси:
- Биз
тадбиркорлар билан ҳамкорликда мамлакатларимиз таомлари, уларнинг ўхшаш ва
ўзига хос жиҳатлари ҳақида ҳикоя қилувчи дастур суратга олиш ниятидамиз. Бу
ишлар Бурабай курорти
ҳудудида амалга оширилади. Шу тариқа, биз
айни вақтда Қозоғистон манзараларини кўрсатамиз, туризм ва гастрономия соҳаларини бирлаштирамиз, маданий
анъаналаримизни намойиш этамиз.
Жанар Нуғуманова, тадбир қатнашчиси:
- Оилавий муҳит шаклланган. Ҳаммамизга ёқди. Усмонлилар салтанатининг севимли ичимлиги
- турк шарбатини татиб кўрдик. Ташкилотчиларга
раҳмат.
Абдумалик Сарманов таржимаси

