Матбуот – халқ овози, журналистлар – ишончли ахборот даракчилари». Давлат раҳбари
Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида ўтказилган журналистлар билан учрашувда шундай деди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев журналистик фаолиятнинг аҳамиятини таъкидлади, бу касб вакиллари ҳокимиятни жамият билан боғлашини, халққа ислоҳотлар мазмунини тушунтиришини кўрсатиб
ўтди. Бу мураккаб ишни
ҳамма ҳам зиммасига ололмайди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Биз
илғор миллатлар, дунёнинг етакчи давлатлари қаторига киришимиз керак.
Фақат ҳамжиҳатликда,
кучларимизни
бирлаштирган ҳодда олдинга қўйилган мақсадларга эриша оламиз.
Журналистлар
ҳамжамияти бунёдкорлик ишларига ўз ҳиссасини қўшяпти.
Сиз
ислоҳотларнинг ҳаракатлантирувчи кучларидан бирисиз.
Давлат ҳам,
журналистлар ҳам
мамлакат учун
ишлайди. Халқимизни Адолатли,
хавфсиз,
юксак маданиятли
ва мусаффо Қозоғистон ярвтиш мақсади бирлаштириб турибди.
Президент таъкидлашича, жўшқин рақамли
трансформация жараёнида дунё янги тарихий даврга кириб боряпти. Давлат раҳбари мамлакат рақобатбардошлигининг энг
муҳим факторларидан бириига
айланаётган сунъий идрокка эътибор қаратди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, олға ҳаракатланиш учун барқа йўналишларда инновациялар жорий этиш зарур. Сунъий идрок журналист ишига янги талаблар қўяди. Ўзгаришлар янги имкониятлар очади. Халқ бирлигини, тинчлик ва барқарорликни сақлаб қолиш муҳим аҳамиятга
эга.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Журналистларимиз миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ҳар
қандай воқеани чуқур таҳлил қилиш ва баҳолашга қодир эканлигига ишонаман.
Ўзим ҳам кўп
ўқийман, мақолаларингиз билан яхши танишман.
Бугунги кунда сиз
турли йўналишларда ишлаяпсиз. Кўпчилик тан олган касб фидойилари ичингизда жуда
кўп. Оммавий ахбороот воситалари вакиллари Парламент ва маслихатларда, жойлардаги марказий органларда ишлаяпти.
Бу эса журналистиканинг оммабоп касблигини кўрсатади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, сўз катта кучга эга, у ёвлашганларни яраштириши, тотувликни жанжалга
айлантириши мумкин. Шунинг учун айтилган ҳар бир сўзнинг салмоғини ҳис қилиш зарур. Бу борада журналистлар зиммасида масъулият катта. Улар тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашга хизмат
қилади. Ақўрдага медиасоҳа фахрийлари ҳам таклиф қилинди. Анъанага кўра, Президент давлат мукофотлари, грантлар топширди, Қозоғистон оммавий
ахборот воситаларига миннатдорчилик билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

