Қозоғистон ҳарбий оркестри - Ўзбекистонда

Қозоғистон ҳарбий оркестри - Ўзбекистонда

Қозоғистон ҳарбий оркестри Тошкент аҳли ва меҳмонлари учун Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллигига бағишлаб, концерт берди. Пойтахтдаги «Халқлар дўстлиги» майдонида мусиқачилар мамлакатимиз маданияти ва анъаналарини намойиш этди. Шунингдек, «Ғалаба парки» мемориал мажмуасига гулчамбар қўйилди. Айни вақтда,  Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Шу жумладан, ҳар йили ўтказиладиган «Айбин» республика ҳарбий-ватанпарварлик йиғинида ўзбекистонлик ўқувчилар ҳам иштирок этиши муҳокама қилинди.

СУЛТАН КАМАЛЕТДИНОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Бу биринчи ташрифимиз. Ижодий жамоамиз аввал Ўзбекистонда  бўлмаган. Сафар давомида ҳарбий таълим, ҳарбий фан, ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини ташкил этиш, шунингдек, ижодий жамоалар чиқишлари бўйича қатор шартномалар кўриб чиқилди ва имзолаш учун тайёрланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси