Туркий давлатлар ўртасида электорал ҳамкорлик чуқурлашади. Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар: Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон марказий сайлов органлари раислари Туркистонда Маслаҳат майдончаси яратиш тўғрисида низомни имзолашди. Эслатамиз, Астанадаги ТДТ юбилей саммитида Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев бу борада ташаббус кўрсатганди. Майдонча сайлов ҳуқуқи бўйича тизимли шаклда ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашишни кўзда тутади.
Нурлан Абдиров, Қозоғистон Республикаси Марказий Сайлов комиссияси раиси:
- Мы қисқа вақтда тўпланиш, жадал маълумот алмашиш, давра суҳбатлари, конференциялар, барчамиз учун қизиқарли қандайдир тадқиқотлар ўтказиш имкониятига эга бўламиз. Биз кўп нарса — умумий илдизлар, келиб чиқишимиз, ривожланиш йўлимиз бирлаштириб туради. Биз бирга кўриб чиқаётган умумий муаммолар мавжуд. Уларни ҳал этиш устида ишлаяпмиз. Буларнинг ҳаммаси сайловчилар эркин, инклюзив ва адолатли сайловларга эришиши учун амалга оширилади.

