Қозоғистонда 1 сентябрь куни 50 та янги
мактаб иш бошлайди, йил охиригача эса яна 100 та таълим маскани очилади.
Натижада, авария ҳолатидаги ва уч сменали таълим муаммосига барҳам берилади,
деди Ҳукумат йиғилишида Маориф вазири. Ғани Бейсембаевнинг таъкидлашича,
болалар хавфсизлигини таъминлашга катта эътибор берилмоқда. Республикада 3
мингдан зиёд мактаб ички ишлар органлари тезкор бошқармасига уланган.
Лицензияли қўриқлаш хизматлари билан шартнома тузган, фалокат тугмачаси билан
жиҳозланган мактаблар сони икки марта ошди. Таъкидлаш лозимки, жорий йилда
республикада 4 миллион ўқувчи мактабга
боради. Уларнинг 400 минг
нафаридан зиёди – илк бор мактаб остонасини ҳатлаб ўтади. Давлат раҳбари
топшириғига кўра, жорий йилдан бошлаб салкам бир ярим миллион нафарни ташкил этувчи бошланғич синф ўқувчилари бепул
таом билан таъминланади.
Алихан Смаилов,
Қозоғистон Республикаси бош вазири:
- Минтақа ҳокимлари ёрдамга муҳтож болалар юз фоиз давлат кўмаги билан таъминланишига эришиши зарур. Олис қишлоқларда мактаб ярмаркалари ва кўчма автодўконлар ташкил қилиш зарур. Ҳокимликлар, Маориф, Савдо, Саноат вазирликлари ва «Атамекен» палатаси ўқув қуроллари ва мактаб формаси барқарор, ҳамёнбоп нархларда сотилишини таъминлаши лозим.
Абдумалик
Сарманов таржимаси