Туркияда «Темирбек Жургенов» китоби тақдимоти ўтказилди

Туркияда «Темирбек Жургенов» китоби тақдимоти ўтказилди

Анқарада Темирбек Жургенов хотирланди. Машҳур арбобнинг 125 йиллигига Қозоғистоннинг Туркиядаги элчихонаси ёрдамида китоб тақдимоти ўтказилди. Нашрда унинг ҳаёти ва фаолиятига оид ўнлаб мақолалар тўпланган. Улар қаторида Алмас Алматов, Бекаристан Мирзабай ва Бауржан Иманғалиев каби машҳур арбоблар асарлари бор. Эслатамиз, 2023 йил ТУРКСЎЙ давлатларида Темирбек Жургенов хотираси йили, деб эълон қилинган.

Саби Ансат, Темирбек Жургенов номли жамоат жамғармаси раиси:

- Ажойиб воқеа, Темирбек Жургенов Марказий Осиёнинг буюк арбобларидан бири эди. Бу китобда битта менинг меҳнатим жамлангани йўқ. Бундай дейиш тўғри эмас. Унга битта китобга жамланган тўртта илмий иш киритилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси