Қўстанайда у қизи билан бирга мини-корхона очди. Қадоқлаш воситалари учун табиий хомашё – пишиқ қоғоз ва экологик тоза, хавфсиз елимдан фойдаланилади. Крафт-пакетлар қайта ишланиши мумкин. Конструктор станок устида бир йилдан зиёд вақт бош қотирди. Ҳозир корхона кунига 3 минг пакет чиқаради. Бир ойда 100 мингтадан зиёд маҳсулот таййёрланади. Тадбиркор эндиликда сурат туширувчи ускуна ҳақида ўйлаяпти. Шунингдек, корхона раҳбарияти экологик хавфсиз қадоқлаш воситасини сотишни йўлга қўймоқда, турли бозорларни бекаму-кўст ўрганишяпти.
Александр Бурлаков, корхона муҳандиси:
- Қозоғистонда полиэтиленни тақиқлаш ва уни қайта ишланадиган, табиатга зарари тегмайдиган материаллар билан алмаштириш тўғрисида экологик талаб жорий этилади, деган маълумот пайдо бўлди. Шу тариқа, махсус станокка буюртма беришди, жуда мураккаб талаблар қўйилганди. Сўнгра қизим «Оддий пакет чиқарамиз», деди. Ва биз бу ишни йўлга қўйдик.
Елена Разгоняева, корхона раҳбари:
- Бу ишнинг фойдали жиҳати шундаки, қалин қоғоз ишлатилади, ҳар бири 50 грамм, икки килограмм олма, 2 килограмм шакарни кўтаради. Таги елимланган. Чокларини станок тикади. Пакет – энг мақбул вариант, ҳозирча битта ўлчамдагисини таййёрлаяпмиз, бошқа турда ҳам чиқарамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси