Марказий Осиё мамлакатлари коррупцияга қарши курашни фаоллаштиради. Экспертлар ва тегишли вазирликлар вакиллари халқаро конференцияда маълум қилишича, бу йўналишда жиноятларнинг олдини олиш, курашга фуқаролик жамиятини жалб этиш, ноқонуний олиб кетилган активларни қайтариш, соҳани рақамлаштириш устувор йўналишлар қаторидан ўрин олди.БМТ Гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармасининг Афғонистон, Марказий Осиё, Эрон ва Покистон бўйича минтақавий вакили таъкидлашича, Марказий Осиё республикаларининг бу борада тажрибаси катта. Оливер Штольпе таъкидлашича, БМТнинг коррупцияга қарши конвенцияси талабларини рўёбга чиқаришда минтақавий майдонча катта аҳамиятга эга. Икки йилдан буён унда давлатлар маълумот, билимларни алмашади, таълим олади, айни вақтда, минтақавий коррупцияга қарши сиёсат устуворликларини мувофиқлаштиради.
Оливер Штольпе, БМТ Гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармасининг Афғонистон, Марказий Осиё, Эрон ва Покистон бўйича минтақавий вакили:
- Биз давлатлар БМТнинг коррупцияга қарши конвенциясини рўёбга чиқаришига ёрдам берамиз. Бу эса бизнинг коррупцияга қарши миллий режалар тайёрлаш, мавжуд қонунчиликни БМТнинг коррупцияга қарши конвенциясига мувофиқ тарзда қайта ишлаб чиқиш каби турли сиёсий ташаббусларга ёрдам беришимизни англатади. Биз терговчилар, жиноятнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар кўрувчи ходимлар каби амалиётчи мутахассислар учун тренинглар ўтказамиз, ҳамкасбларимиз билан бирга активларни мамлакатларга қайтариш устида ишлаймиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.