Кузда Қозоғистонда бўлиб ўтадлиган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари шарафига Қирғизистонда кумуш коллекция тангалари чиқарилди. У ўзига хос тўрт бурчакли шаклда тайёрланган. Қирғизчадан таржимаси пойга бўлган «Ат чабиш» тангаси дизайни мазкур миллий спорт руҳиятини ўзида акс эттиради. Унинг юза томонида тақа кўринишида берилган отчопар фонида от устидаги иккита чавандоз тасвирланган. Қирғизистон Миллий банки маълум қилишича, танганинг чиқарилиши Кўчманчилар ўйинларининг аҳамиятини акс эттиради. Бу спорт тадбири минтақанинг ўзига хос маданий меросини сақлаб қолиш ва халқаро даражада оммалаштиришга хизмат қилади. Номадларнинг бой анъаналарини эслатиб туради.
Медина Аширалиева, Қирғизистон Республикаси Миллий банки пул сиёсати бошқармаси бошлиғи:
– «Ат чабыш» - ушбу туркумдаги 4-танга. Биринчиси 2016 йилда чиқарилган ва Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳрида ташкил қилинган Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига бағишланганди. Жуда оммалашган тангалар туркуми. У квадрат шаклида, сифати – proof. 925 пробали кумушдан тайёрланган, адади - мингта. Ҳар бир танганинг сифатини тасдиқловчи сертификати бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси.