Қозоғистон чегарасида хорижлик туристлар учун QR-код жорий этилади

Қозоғистон чегарасида хорижлик туристлар учун QR-код жорий этилади

Хорижлик туристлар Қозоғистон ҳудудига кирганида қозоқ тилидаги сўз бирикмалари билан таниша олади. Ҳукумат чегара пунктларида чет элликлар учун QR-кодлар қўйилишини маълум қилди. Шу билан бирга, гидлар, такси хизматининг ўртача баҳоси, электрон SIM карта харид қилиш бўйича зарур маълумотлар берилади. Қозоғистонни томоша қилишни истаган  фуқаролар турли минтақалар рейтинги билан ҳам таниша олади. Ҳозир буларни амалга ошириш имкониятини берувчи электрон воситалар тайёрланяпти. Унда қулай навигация, интернетга уланиш имконияти, туристик агентликлар хизмати ўрин олади. Гидларнинг ягона маълумот базаси ташкил қилинади. Чет элликлар учун маданий, агро ва эко туризм ривожлантирилмоқда. Энг илғор 20 та туристик ҳудуд учун йўл хариталари тасдиқланиши кутилаётир.

Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси Бош Вазири:
- Хорижда Қозоғистон туристик салоҳияти тўғрисида мавсумий ахборот тарқатишни кенгайтириш жуда муҳим. Туризм ва спорт вазирлиги, Рақамли тараққиёт вазири билан бирга туризм соҳасини рақамлаштириш ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқиши лозим. Шунингдек, хорижлик турист мамлакат ҳудудига кирганидан бошлаб, чиқиб кетгунича бўлган ҳар бир босқични рақамлаштириш, ички туризмга йўналтирилган барча хизматлар қамраб олинишига эришиш зарур.

Жорий йилда хорижлик туристлар сони 2 марта кўпайгани кузатилди. Айниқса, хитойликлар сони кескин ортди. Визалар бўйича шартнома мавжудлиги бу кўрсаткичга эришилишига таъсир кўрсатгани аниқ. Хитойда Қозоғистон  туризми йили ўтказилиши доирасида халқаро кўргазмалар ташкил этилади. Жами, 80 та мамлакат фуқароси Қозоғистонга визасиз кела олади. 109 та мамлакат фуқаролари учун электрон виза олиш имконияти бор. Халқаро авиақатнов географияси ҳам кенгайиб боряпти.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.