Қозоғистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан товар айланмаси 28 фоизга ошди

Қозоғистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан товар айланмаси 28 фоизга ошди

2021 йилда Қозоғистоннинг товар айланмаси 17 ярим фоизга ўсди ва 101 миллиард 500 миллион долларга етди. Бу савдо айланмасининг чорак қисми – 26 миллиард доллари Евроосиё Иқтисодий иттифоқи давлатларига тўғри келади. ФинпромКз портали маълум қилишича, ташкилотга аъзо давлатлар билан алоқаларда республика экспорти улуши 30 фоиздан камроқ. Шундан 90 фоизи, яъни 7 миллиард доллари Россияга тўғри келди. Қозоғистон қўшни мамлакатга асосан ясси темир прокати ва зангламайдиган пўлат, темир рудаси, ноорганик химия маҳсулотлари, қимматбаҳо металлар, ноёб ер металллари ва қора металл чиқиндилари жўнатган. Қооғистондан ЕОИИга аъзо бошқа давлатларга юборилган экспорт қуйидагича тақсимланган: Қирғизисонга 625 миллион доллар, Беларусга 97 ва 9 ярим миллион доллари Арменистонга. Таъкидлаш лозимки, ЕОИИ давлатларидан импорт ҳажми 25 фоиздан кўпроққа ортди.

Абдумалик Сарманов таржимаси