Бурабай ва Марқакўл - ЮНЕСКО назоратида

Бурабай ва Марқакўл - ЮНЕСКО назоратида

Ақмўла вилоятидаги «Бурабай» парки ҳамда мамлакат шарқидаги Марқакўл табиат қўриқхонаси ЮНЕСКО биосфера резерватлари глобал тармоғига киритилди. «Инсон ва биосфера» дастури халқаро мувофиқлаштирувчи кенгашининг 34-сессиясида шундай қарор қабул қилинди. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Қозоғистондаги 15 та табиат қўриқхонаси ЮНЕСКО биосфера резерватлари қаторига киради. Бу эса Марказий Осиёдаги энг юқори кўрсаткич. У жаҳон ҳамжамиятининг Қозоғистонда биологик хилма-хиллик сақланиб қолишига эътиборини намойиш этади.

Адешола Адеподжу, ЮНЕСКО халқаро биологик дастури раҳбари:

- Бу – Қозоғистон томонидан мукаммал кўринишда тайёрланган досье эди. Биз юртингиз аризасини қабул қилиб, қўриқхоналарни жаҳон тармоғига киритганимиздан мамнунмиз. Ушбу натижа билан табриклайман. Қозоғистон делегацияси, жумладан, Парижда ҳам, катта ишни амалга оширди.  Ҳужжатлар ва маълумотларни ўз вақтида тайёрлаб берди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.