Рассом Ақтўти Қанатова ёшларда тарихга қизиқиш уйғотиш ниятида машҳур қозоқ хонларини аниме образи шаклида чизди. Унинг таъкидлашича, ҳозирда қозоқ хонлиги тарихига қизиқиш кучайган. Нур-Султон шаҳрида яшовчи мўйқалам соҳибаси хонлар давридан илҳомланиб, буюк шахслар образини ижодий қайта ишлашга ҳаракат қилди.
Мусаввира ижодини «TikTok»-даги аккаунтида кузатиб бораётган, айни вақтда Қозоғистон тарихи хусусидаги билимларини тўлдираётган ўттиз беш мингдан зиёд обуначи бор. Рассом асос сифатида мамлакат аҳолиси миллий қиёфасини олган. Япон комикслари усулида тасвирланган Керей ва Жанибекхонлар тармоқда катта қизиқишга сабаб бўлди. Келажакда рассом сенэн япон жанри асосида онлайн-комикс яратиш ниятида.
Абдумалик Сарманов таржимаси