Қозоғистонда «Бир кун автомобилсиз» челленжи бошланди

Бир кун автомобилсиз яшаш мумкинми? Қозоғистонликлар Маданият ва ахборот вазирлиги «Покиза Қозоғистон» умумреспублика акцияси доирасида ташкил этган челленжни қўллаб-қувватлаяпти. Барча истовчилар унда қатнашиши мумкин. Бунинг учун бир кун давомида машиналардан фойдаланмаслик, шаҳар ичида пиёда ёки жамоат транспорти, велосипед, самокат ёрдамида ҳаракатланиши кифоя. Лойиҳадан мақсад - экология ва атроф муҳитга ғамхўрлик қилиш. Челленж қатнашчилари ўз фото ёки видео тасвирини махсус хештег билан чоп этиши лозим. 10 та энг яхши пост учун махсус совғалар ажратилади.


Айдана Галимова, «Bitgemiz: Taza Alem» умуммиллий лойиҳаси лойиҳа менежери:


- Бу акцияда сўнгги 3 йил давомида минг нафардан зиёд юртдошимиз қатнашди. Жорий йилда корпоратив сектор, бизнес-сектор, квазидавлат ташкилотлари, миллий компаниялар ва эковолонтёрлар акцияни фаол қзллаб-қуватлаяпти. Умуман олганда, биз ҳар йили атроф-муҳитни яхшилашга қаратилган акциялар ўтказамиз. Биз 200 дан зиёд тадбир ташкил қилдик, эковолонтёрларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ 90 дан зиёд ташаббусини рўёбга чиқаришга ёрдамлашдик. «Покиза Қозоғистон» умумреспублика акциясини қўллаб-қувватлаймиз. Барча бефарқ бўлмаган одамларнинг фаол қатнашишига умид қиламиз.


Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, 2024 йил 1 июнигача Қозоғистонда рўйхатга олинган автомобиллар сони 5 миллиондан ошди. Уларнинг атиги 2 фоизи - автобуслар. Мамлакатда тобора кўпроқ одамлар самокат, велосипедлардан фойдаланаяпти, бу эса шаҳарда тоза ҳаво бўлиши учун фойдали. 


Бутундунё Соғлиқни сақлаш ташкилоти берган маълумотга кўра, жаҳон аҳолисининг ўндан тўққиз қисми заҳарли моддалар кўп бўлган ҳаводан нафас олади. Автомобиль транспорти ҳавони ифлослантиришда фақат саноат корхоналаридан кейин турибди. Олимлар берган ҳисоб-китобларга кўра, битта енгил атомобиль атмосферага ўртача 800 килограмм углерод оксиди, 40 килограмм азот оксиди, салкам 200 килограмм турли углеводородлар чиқаради.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси