Қозоғистон БААга биоқўшимчалар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини юборади, шунингдек, IT-хизматларини кўрсатади. Томонлар Дубайда умумий қиймати 37 миллион доллардан зиёд шартномаларни имзолади. Ва бу жараён давом этади. Амирликларнинг жозибадор бозори мамлакатимиз товарлари экспорти учун устувор йўналишлар қаторига киритилган. Яқин йиллар давомида Қозоғистон компаниялари БААга яна 440 миллион доллар қийматга эга 90 турдаги товарни етказиб беришни йўлга қўяди. Улар қаторида металлургия ва кимё соҳалари, озиқ-овқат саноати, машинасозлик, фармацевтика маҳсулотлари бор. Эслатамиз, ўтган йили Қозоғистон тадбиркорлари амирликларга 560 миллион долларга маҳсулот сотган. Томонлар товар айланмасини тез орада бир миллиард долларга етказиш ниятида.
Қайрат Тўребаев, Қозоғистон
Республикаси Савдо ва интеграция вазири ўринбосари:
- Аввалги сафар 20
миллион доллар қийматга эга шартномалар тузгандик. Бу сафар мазкур кўрсаткич 37
миллион долларни ташкил қилди. Шу жумладан, макарон, ичимлик суви, гўшт ва
бошқалар экспорт қилинади. Мамлакат бозори жуда талабчан, харидорлар асосан премиум-сегментига
мос маҳсулотларни сотиб олади. Қозоғистондаги масалан, гўштни олиб кўрсак,
сифати, мазаси ва баҳосига кўра араб харидорини қониқтиради. Шунинг учун унга
талаб катта.
Ҳани Ўмарий, тадбиркор:
– Қозоғистон Республикасининг Дубайдаги савдо
ваколатхонаси ўтказган мазкур тадбир икки давлат бизнесменларини яқинлаштириши
шубҳасиз. Биз меморандум имзоладик, бу эса хусусий компания сифатида савдо
қилиш учун бизга янги имкониятлар очиб беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.