Қозоғистонда янги Конституция лойиҳаси тўғрисида сайт ишга тушди

Қозоғистонда янги Конституция лойиҳаси тўғрисида сайт ишга тушди

Қозоғистонда «Адолатли ва тараққийпарвар Қозоғистон Халқ Конституцияси учун!» умуммиллий коалициясининг референдум-2026 точка кей зет деб аталган расмий сайти ишга тушди. Портал келгуси республика референдуми ва янги Асосий қонун лойиҳасига бағишланган. Майдончада ҳужжатнинг тўлиқ матни бор. Ҳар бир қозоғистонлик у билан танишиши, ўзгаришларни кўриши, асосий масалалар бўйича изоҳолиши мумкин. Шунингдек, мавзуга оид мақолалар, видеоконтент ҳамда Конституциянинг аҳамияти, унинг жамият ҳаётидаги ўрнини яхшироқ англашга ёрдам берувчи интерфаол форматда материаллар қўйилган. Унда мавзуга оид янгиликлар, эксперт фикрлари ва коалициянинг минтақаларда юритётган фаолияти ёритиб борилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси