2025 йилнинг 1 июлидан кассация судлари иш бошлайди

2025 йилнинг 1 июлидан кассация судлари иш бошлайди

Қозоғистонда 2025 йилнинг 1 июлидан кассация судлари иш бошлайди. Бу ҳақда Қосим-Жўмарт Тўқаевга Олий Суд кенгаши раиси Дмитрий Малахов маълум қилди. Учрашув мобайнида, шунингдек, орган фаолиятини келгусида такомиллаштириш, хусусан, суд корпусини соғломлаштириш ва янгилаш, Адлия академиясини ривожлантириш ва судьяларнинг интизомий жавобгарлигини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Дмитрий Малахов хабар қилишича, барча бизнес жараёнларни ва саралаш танловларини рақамлаштириш вазифаси ҳам олдинда турибди.

Абдумалик Сарманов таржимаси