Қозоғистон Президенти Вашингтонга сафари
дорасида қатор учрашувлар ўтказди. Қосим-Жўмарт Тўқаев АҚШ Давлат котиби Марк
Рубио ва Дональд Трамп девонининг бошқа вакиллари билан икки томонлама
ҳамда минтақавий даражада долзарб масалаларни муҳокама қилди. Давлат раҳбари
таъкидлашича, Қозоғистон ҳамкорликни
чуқурлаштириш учун конструктив мулоқотга тайёр.
Шу билан бирга, Қосим-Жўмарт Тўқаев халқаро
бозорга чиқа олган, умумий қиймати 1,4 миллиард долларга
тенг 20 тадан зиёд мамлакат ІТ стартаплари
асосчилари билан учрашди. Бу эса ІТ экотизими
инновациявий салоҳиятини оширади.
Президент Америка конгрессменларини қабул
қилди. Давлат раҳбари АҚШ Конгресси Қозоғистон билан дўстлик алоқаларини чуқурлаштиришда муҳим ўрин тутганини
таъкидлади. Парламент аъзоларининг икки давлат орасидаги кенгайтирилган стратегик
шерикчиликни илгарилатишга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.
Давлат раҳбари Chevron
корпорацияси директорлар кенгаши раиси Майкл Уирт билан учрашувда Қозоғистон томонидан хомашё ишлаб чиқариш, қайта
ишлаш ва ташиш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини тасдиқлади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев Америка сенатори Стив Дэйнсга Қозоғистон Республикаси куни муносабати билан Конгресснинг
расмий баёнотини тайёрлагани учун минатдорчилик билдирди. Бу
эса мамлакатларимиз ўртасида стратегик ҳамкорлик аввалдан мавжудлигини
кўрсатади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев John Deere компаниясининг МДҲ ва Марказий Осиё давлатлари бўйича Президенти Чабо Лейко билан учрашди. Давлат раҳбари компаниянинг мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришни локаллаштириш тўғрисидаги қарорини қутлади. Қиймати
2,5 миллиард долларга тенг Стратегик ҳамкорлик тўғрисида шартномани
имзолади. Унга кўра, 5 йил ичида камида 3 мингта
қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш, сервис марказлари
очиш, мутахассислар ўқитиш мўлжалланган.
Қозоғистон Президенти The Washington Post
ҳамда The New York Times каби АҚШнинг машҳур нашрларига интервью берди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон ва АҚШ орасидаги
ҳамкорлик, ташриф мазмуни ва аҳамияти, Дональд Трамп юритаётган сиёсат, дунёдаги
геосиёсий аҳвол, Украина атрофидаги аҳвол ва бошқа масалалар юзасидан фикр
билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

