Қозоғистон пойтахтида араб, форс ва чиғатой тилларидаги XVIII-XX асрга оид 30 та нодир фолиант ва 50 та манускрипт қўлёзмалари тақдим этилди. «Асрлар маънавияти» экпозициясини Астанага Қизил Ўрда вилоят тарих-ўлкашунослик музейи жамоаси келтирди. Кўргазмада ноёб ёзма ёдгорликлар, тарихий шахсларнинг муҳрлари, минтақадаги машҳур ижрочиларнинг мусиқий чолғу асбоблари ҳам намойиш этилди. Томошабинлар таъкидлашича, бундай тадбирлар илҳом бахш этади. Уларда аждодларнинг ёзма мероси, мамлакатнинг муқаддас мулки бўлган тарихий реликвиялар билан танишиш имкони бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси.