Қозоғистонда тошқинларни прогноз қилиш ва моделлаштириш тизими яратиляпти

Қозоғистонда тошқинларни прогноз қилиш ва моделлаштириш тизими яратиляпти

Қозоғистонда тошқинларни прогноз қилиш ва моделлаштириш тизими яратиляпти. Унинг таркибида маълумот тўплаш, таҳлил қилиш, прогноз бериш ва моделлаш модуллари бор. Ҳукуматда таъкидлашларича, дастур «Қазақстан Ғариш Сапари», «Қазгидромет» ва «Геодезия ва макон маълумотлари миллий маркази» ёрдамида ишлайди. Бундан ташқари, тизим тошқин, сел ва кўчки хавфи юзага келган участкалар бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда гидротехник иншоотлар маълумотлар базаси билан интеграцияланади. Шунингдек, тез-тез тошқин юз берувчи минтақаларнинг «рақамли рельеф»и ишлаб чиқилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси