Қозоғистон
тадбиркорлари Беларусга 105 товар позиция бўйича 265 миллион доллар қийматга тенг маҳсулот экспорт қилишга
тайёр. Бош вазир Ўлжас
Бектенов ҳамкасби Роман Головченко
учрашувда шундай баёнот берди. Қозоғистон
Ҳукумати раҳбари Минскка Евроосиё Ҳукуматларо кенгаши йиғилишида учрашиш
мақсадида келди. Томонлар савдо-иқтисодий,
саноат, агросаноат мажмуаси, рақамлаштириш, маданий-гуманитар йўналишларида ҳамкорликни
мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди. Таъкидлаш
лозимки, ўтган йили Қозоғистон ва Беларусь
ўртасида савдо ҳажми 912 миллион долларни ташкил қилди. Ўлжас Бектенов «Белагро-2024» халқаро кўргазмасини томоша
қилди ва «Евроосиё иқтисодий
иттифоқи озиқ-овқат хавфсизлиги» пленар сессиясида қатнашди. Унда Россия, Қирғизистон, Ўзбекистон, Беларусь,
Озарбайжон
бош вазирлари, Арменистон бош вазири
ўринбосари, Евроосиё Иқтисодий комиссияси коллегияси раиси қатнашди.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон
Республикаси Бош вазири:
- Қозоғистон дунё озиқ-овқат экспортчилари илғор ўнлигига киради. Маҳсулотимиз
дунёнинг 80 мамлакатига, шу жумладан, Марказий Осиё ва Евроосиё Иқтисодий
иттифоқи давлатларига боради. Сўнгги 5
йил ичида озиқ-овқат экспорти икки марта ошди
ва 5,4 миллиард
долларга етди. Биз бу
кўрсаткичларни янада ошириш ниятидамиз.
Озиқ-овқат тақчиллиги ортаётган шароитда мамлакат 2026 йилга бориб экспортни яна икки марта
кенгайтириш ниятида.
Абдумалик Сарманов таржимаси.