Мажилис Қозоғистон
ва Халқаро валюта жамғармаси ўртасида имзоланган Давлат бошқаруви
самарадорлигини ошириш салоҳиятини риволантириш минтақа маркази тузиш тўғрисида
шартномани ратификация қилди. У Алмати шаҳрида иш юритади ва Кавказ, Марказий
Осиё ҳамда Монголияни бирлаштиради. Ташаббус пул-кредит, бюджет сиёсати,
молиявий бошқарув, макроиқтисодий статистика соҳаларида Қозоғистон, Арманистон,
Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Монголия, Тожикистон, Туркманистон ва
Ўзбекистон давлат хизматчилари ҳамкорлиги учун асос бўлади. Айи вақтда халқаро
мутахассислар ишлар шартларига аниқлик киритади, марказ вазифаларини
кенгайтиради. Таъкидлаш лозимки, ҳужжат 2024 йилда Вашингтонда имзоланган.
Тимур Сулейменов, Қозоғистон
Республикаси Миллий банки раиси:
- Қозоғистон 9 та
давлат маркази сифатида сайлангани сабабли қатор вазифалар бажарилади ҳамда
мамлакатимизда ишлаш учун одамлар келади. Шунинг учун вазифаларга, мқсадларга, ходимларнинг
ҳудудимизда яшаш шартларига аниқлик киритилди. Бугунги меморандум шуни белгилаб
бериши мўлжалланган. Қонунчилик базаси эса 2004 йилда қабул қилинган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

