Қозоғистонда тошқинларни моделлаштириш учун майдонча яратилади

Қозоғистонда тошқинларни моделлаштириш учун майдонча яратилади

Қозоғистон махсус хизматлари тошқинлар мавсумига олдиндан тайёргарлик кўрмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазири Сирим Шарипханов Ҳукумат йиғилишида маълум қилишича, 455 минг одам яшайдиган 600 дан зиёд аҳоли манзилгоҳида таваккалларни камайтириш чоралари кўрилган. 214 аҳоли пунктида тошқин хавфи мутлақо бартараф қилинди. Йил бошидан буён 25 километр узунликда муваққат тўғон ва 57 километр тўсиқлар қурилди. 5 минг километр канал, 6 минг километр ариқ ўзани,  15 минг та автомобиль ва уч мингтадан зиёд темирйўл сув ўтказиш жойлари тозаланди. Ҳокимликлар билан бирга сув босадиган ҳудудлар рўйхати қайта кўриб чиқилди. Ҳукумат раҳбари барча минтақаларда тошқинларни моделлаштириш учун рақамли майдончалар яратишни топширди.

Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси бош вазири:

- Биз тошқин муаммосини олдиндан кўриб чиқаяпмиз. Баҳоргача вақт бор. Лекин тайёргарлик ишларини қиш бошлангунича якунлашимиз зарур. Тошқин вақтида амалга оширилмаган ишлар, маблағ етишмаслиги, хато ва беғамликни кечирмайди. Йўл харитасини рўёбга чиқаришда кечикиш унинг бажарилмай қолишига олиб келади. Натижада, сув босиши, аҳоли моддий зарар кўриши эҳтимоли ортади. Тегишли давлат органлари биринчи навбатда йил охиригача режалаштирилган тошқинга қарши чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиши лозим.

Абдумалик Сарманов таржимаси