Қозоғистон пойтахтида Қурбон ҳайити тадбирлари онлайн ўтади

Қозоғистон пойтахтида Қурбон ҳайити тадбирлари онлайн ўтади

Муқаддас Қурбон ҳайити пойтахтда онлайн-тартибда нишонланади. Анъанавий ҳайит намози масжидларда ўқилмайди. Нур-Султон шаҳри Дин ишлари бошқармаси етакчиси Нурдаулет Алмуханов шундай маълумот тарқатди. Бундан ташқари, одатда қурбонлик сўйиладиган бозорлар ва деҳқон хўжаликлари иши тўхтатилади. Бу ишларнинг ҳаммаси санитарик-эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш, кўп одам бир ерга тўпланишининг олдини олиш ниятида амалга ошириляпти. Қурбонликлар онлайн шаклда, Қозоғистон Мусулмонлари маънавий бошқармасининг «qurban2021.kz» сайти орқали амалга оширилади. Эслатамиз, жорий йилда Қурбон ҳайити 20-22 июль кунлари нишонланади.

Ербўлат Жусупов, Нур-Султон шаҳри бош имоми:

- Бу сайтнинг бош вазифаси - хайрия ишлари. У одамларнинг савоб иш қила олиши учун восита вазифасини бажаради. Шу билан бирга, касаллик тарқалишининг олди олинади, халқ саломатлигини ҳимоялашда ёрдам беради. «qurban2021.kz» сайти 22 июлгача ишлб туради.

Абдумалик Сарманов таржимаси