Манғистауда чучук сув узатилиши кўпаяди

Манғистауда чучук сув узатилиши кўпаяди

Манғистау вилояти аҳолиси учун чучук сув узатилишини ошириш режа қилиняпти. Қозоғистон Ҳукумати захирасидан «Каспий» заводини кенгайтириш лойиҳасини якунлашга 5 миллиард тенгедан кўпроқ маблағ ажратилди. Бу минтақада ичимлик сув олинишини икки мартага, яъни суткасига 40 минг кубометргача кўпайтириш имконини беради. Республика Бош вазири Алихан Смаилов тегишли қарорни имзолади. Унинг айтишига кўра, лойиҳани ишга тушириш  вилоятнинг уч туманида яшовчилар учун катта аҳамият касб этади. Заводни кенгайтириш масаласи эса Давлат раҳбарининг алоҳида назорати остида. Бугунга келиб, объектдаги қурилиш-монтаж ишларининг 80 фоизга бажарилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси