Бўлат Шаманбай каби тажрибали усталар ясаган чолғу асбобларига талаб катта. Абай вилоятида яшовчи ҳунарманд 30 йил ичида 20 мингтадан зиёд чолғу ясаган. Ўзининг айтишича, яхши дўмбира ясаш учун барча икир-чиқирларга диққатли бўлиш зарур. Иш қуролининг ҳар қандай эҳтиётсиз ҳаракати асбобнинг жарангдорлигига таъсир кўрсата олади. Қисмларини ҳам тўғри танлай олиш лозим. Қайси ёғочни танлаш ҳам муҳим.
Бўлат Шаманбай, мастер по изготовлению дўмбира
- Танаси - қайиндан, дека – қарағай, накладкалари - қайин, боши - қайин. Буларнинг ҳаммаси топилиши осон материаллар. Яхши дўмбира чиқади. Овози ҳам чаккимас, лекин профессионалларга бу дўмбира тўғри келмайди. Уларга қимматбаҳо материаллардан ясаймиз. Вақт ҳам кўп кетади.
Абдумалик Сарманов таржимаси