Қозоғистон Миллий музейи яна бир қимматли экспонат билан бойиди. Маданият ва санъатни қўллаб-қувватлаш халқаро жамғармаси қачонлардир буюк Абай чой қайнатиб ичган самоварни музейга совға қилди. Металл маҳсулот 1893 йилда Тулада ясалган. Тадқиқотчилар таъкидлашича, ўша даврлдарда қозоқ зиёлиларининг барчаси мазкур самоварда қайнаган чойдан ичган. Тарихчи Айтқали Қистаубаев тарихий буюмни семипалатинсклик савдогар Бекбай Баисовнинг карвонсаройи бузилганида олган экан. Ёдгорлик унинг оиласида сақланган ва авлоддан авлодга мерос қолган.
ЕРМЕК БЕЙСЕМБАЕВ, АБАЙ НОМИДАГИ МАДАНИЯТ ВА САНЪАТНИ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАШ ХАЛҚАРО ЖАМҒАРМАСИНИНГ АСОСЧИСИ:
– Отам бу самоварни
1980 йилда олиб келган ва реставрация қилган. Сўнгги марта 10 йил аввал Россиядаги
уста Кубрин таъмирлаган. Отам самоварни бизга мерос қилган, уни ватанга
қайтаришни тайинлаган. Мен
унинг васиятини бажардим.
Эндиликда Миллий музейда Абай билан боғлиқ 43 та экспонат мавжуд. Уларнинг кўпчилиги шоир ҳаётлигида чоп этилган асарларнинг асл нусхаси. Шунингдек, шахсий буюмлар ҳам мавжуд.
Абдумалик
Сарманов таржимаси