«Димаш: дунёни заб этиш» кўргазмаси очилди

Астанада дунё миқёсидаги юлдузга айланган Димаш Қудайбергеннинг ҳаёти ва ижодига бағишланган кўргазма очилди. Экспозицияни томоша қилиш учун жаҳоннинг 50 дан зиёд мамлакатидан юлдузнинг мухлислари келди. Миллий музейда Димашнинг севимли совғалари, концерт костюмлари, портретлари ва бошқа қимматли буюмлари қўйилган. Экспозиция мазмунан ўзаро боғлиқ қуйидаги 4 та бўлимга ажратилган: Илҳом манбалари, Шуҳрат сари йўл, Мухлислар муҳаббати ва Миллий маданият жарчиси. Мухлислар эътиборига ҳатто Димаш гўдаклигида ётган бешик ҳам тақдим этилган. 

Светлана Айтбаева, Димашнинг онаси:

– Димашнинг мухлислари қаторида жуда кўп иқтидорли ижодкорлар бор. Уларнинг картиналарини кўрсатдик. Бу кўргазма айниқса ўқувчиларга қизиқарли бўлади, деб ҳисобладик. Биз сидқидилдан таълим олиш, мақсад сари интилиш туфайли ҳар бир одам муваффақиятга эриша олишини кўрсатишни истадик.

Абдумалик Сарманов таржимаси.