Қозоғистонда ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясининг ягона
тизимини яратиш режа қилинган. Бунинг учун мувофиқлаштирувчи кенгашлар тузилади. Улар армиянинг ижобий имижини шакллантириш билан шуғулланади. Бундан ташқари, мамлакатимизда ҳарбий тайёргарликка нисбатан мослашувчан ёндашувни
қўллаш кўзланган.
Ҳарбий мажбурияти борлар яшаш жойига кўра пулли
курслардан ўтишлари мумкин. Бугун Мажилис
ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси масалалари тўғрисидаги
қонунни қабул қилди. Ҳужжат кўриб
чиқиш учун Сенатга юборилди. Қонун лойиҳасига биноан, ҳарбий хизматга чақириш
ҳам соддалашади. Ҳарбий ҳисоб автоматлашади, шунингдек, хизматни кечиктириш асослари
қайта кўриб чиқилади. Шу билан бирга, қонун лойиҳасига давлат мудофаа буюртмаси
бўйича ваколатнинг бир қисми Саноат вазирлигидан Мудофаа вазирлигига
ўтказилишини кўзда тутувчи тузатишлар ҳам киритилган. Умуман, Мажилисда
таъкидланишича, қонунчиликдаги янгиликлар ҳарбий хизмат нуфузини оширишга
қаратилган ва бюджетдан қўшимча харажатларни талаб қилмайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

