Қозоғистондаги референдумни 38 давлат вакиллари кузатади

Қозоғистондаги референдумни 38 давлат вакиллари кузатади

Қозоғистонда янги Конституция бўйича 15 март куни ўтказиладиган республика референдумида овоз бериш жараёнини 359 нафар чет эллик мутахассис кузатиб боради. Улар 38 та давлат ва 11 та халқаро ташкилот, жумладан, МДҲ, ДИИҲБ/ЖХШТ, шунингдек, ШҲТ, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти, Туркий Давлатлар Ташкилоти ва бошқалар вакили. Референдум марказий комиссияси маълум қилишича, халқаро кузатувчилар аккредитацияси якунига етган. Республика референдум марказий комиссияси раиси  Нурлан  Абдиров айтишича, аккредитация мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги тақдимномаси асосида ўтказилган. Кузатувчилар овоз бериш жараёнини мониторинг қилади, шу билан бирга, референдумни ўтказиш кунида ўрнатилган тартибга риоя қилинишини кузатади.


Нурлан Абдиров, Қозоғистон Республикаси референдум марказий комиссияси раиси::


– Референдум ўтказилишини кузатишда 15 давлат марказий сайлов органлари вакиллари қатнашади, хусусан, Озарбайжон, Албания, Арманистон, Қирғизистон, Россия, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркия сайлов комиссиялари раислари бўлади.


Абдумалик Сарманов таржимаси