Қосим-Жўмарт
Тўқаев Қўстанай вилоят ҳокимига Ҳукумат билан
биргаликда минтақани газлаштиришни алоҳида назоратга олишни топширди. Қумар
Ақсақалов маълум қилишича, ҳозирги вақтда Ақтўбе вилоятидан Қўстанайга қадар
магистраль газ қувурларини ётқизиш учун техник-иқтисодий асослар ишлаб
чиқилмоқда.
Зангори олов етказиш ҳажми оширилиши янги инвестиция лойиҳаларини, хусусан, иссиқ
брикетли темир ишлаб чиқариш заводи ва пўлат эритиш корхонаси қурилишини рўёбга
чиқариш имконини беради. Бу эса, ўз навбатида, вилоятни ривожлантиришга қўшимча
иқтисодий туртки беради. Умуман, ўтган йили ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида
саноат улуши 30 фоизга ошган.
Қумар Ақсақалов, Қўстанфай вилоят ҳокими:
– Президентга Қўстанай вилоятини 2023 йилда
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари, давлат раҳбарининг Қозоғистон
халқига Мактубида келтирилган топшириқлар доирасида 2024 йилда қандай лойиҳалар
амалга оширилиши ҳақида ҳисобот бердим. Президент бир қатор топшириқлар берди. Шулардан бири қишлоқ
хўжалигига тегишли, бундан
ташқари, минтақани
ўз вақтида газлаштириш лойиҳаси ҳамда баҳорги дала ишларига тайёргарликнинг боришини алоҳида назоратда
тутиб туриш айтилди.
Хуршида Абдуллаева таржимаси.