Пекинда «Астана» халқаро молиявий маркази суди ва Халқаро арбитраж маркази офиси очилди. Энди хитойлик инвесторлар турли баҳсларни халқаро стандартлар доирасида ҳал қилиш учун ўз мамлакатида тегишли жараёнлардан ўтиши мумкин. Бундай хизмат Осмон ости мамлакатидан капитал жалб этиш, қулай инвестициявий иқлим яратиш учун қўл келади. Бугунги кунда ташкилот офислари Алмати ва Астанада, Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, Туркманистон ва Ўзбекистонда ишлаб турибди. Сўнгги 6 йил ичида улар 2 минг 600 та ишни кўриб чиқишди ва уларнинг ҳаммаси томонларнинг муросага келиши билан якунланди. 20 та ишда хитойлик инвесторлар иштирок этди.
Кристофер Кэмпбелл-Холт, «Астана» халқаро молиявий маркази суди ва Халқаро арбитраж маркази рўйхатга олувчиси ва маъмурият раҳбари:
– Биз янада кенгайишни режалаштирганмиз. Гап шундаки, ҳозир Қозоғистонда бизнес фаол ривожланяпти. Хитойлик инвесторлар киритилаётган капиталнинг катта қисмини беряпти. Улар учун баҳсларни ҳал этиш майдончаси керак. Томонларни «Астана» халқаро молиявий маркази суди ва Халқаро арбитраж маркази тинглайди, иш асосан онлайн тартибда амалга оширилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.