Қозоғистонда тадбиркор аёллар фаол

Қозоғистонда тадбиркор аёллар фаол

Қозоғистонда тадбиркор аёллар сони ортяпти. Улар қишлоқларда бизнес билан шуғулланаётганларнинг 39 фоизини ташкил қилади ҳамда 10 минг одамни иш билан таъминлайди. Бошловчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий лойиҳа ташкилотчилари таъкидлашича, ҳозир аёллар учун янги таълим мавсуми бошланяпти. Ўқишни тугатгач, аёллар 2 минг доллардан 4 минг долларгача грант олади. Аммо бунинг учун бизнес-режа тасдиқланиши лозим. Жами 30 та грант ажратилиши режалаштирилган. Бундай маблағни олиш учун ёшлар ҳам мурожаат этиши мумкин. 

Майра Айсина, «Қозоғистон қишлоқ аёллари форуми» ташкилий қўмитаси раиси:

– Ҳозир 2 та кичик нодавлат жамоат ташкилоти бу иш билан шуғулланяпти. Қишлоқларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш дастурларини минтақалардаги аудиторияга етказиб беришимиз учун жамоат ташкилотлари, бизнес билан ҳамкорликда қўшма дастурлар яратиш керак. Барча томонлар баҳамжиҳат ишлаши лозим. Бу эса яхши натижаларга олиб келади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.