Қозоғистонда бизнес учун кредитлар кафолатланади

Қозоғистонда бизнес учун кредитлар кафолатланади

Қозоғистонда иккита бизнес учун кредитларни кафолатловчи жамғарма ташкил қилинади. Улардан  бири кичик ва ўрта, иккинчиси йирик бизнесга мўлжалланган. Биринчи жамғарма 30 мингта лойиҳа учун 1,7 триллион тенге ажратади. Иккинчиси – мамлакатда йирик, стратегик муҳим лойиҳалар кўпайишига ҳиссасини қўшади. Ҳукуматда маълум қилишларича, асосан экспорт салоҳияти катта бўлган қайта ишлаш саноати корхоналарига ёрдам берилади. Улар қаторида металлар, нефть ва газни қайта ишлар, қишлоқ хўжалиги, кимё ва енгил саноат, озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, машинасозлик ва IT-соҳаси, логистика, юк ташиш, туризм, турли инфратузилмавий лойиҳалар бор. Вазирлар маҳкамасида 2025 йилда энергетика ва коммунал секторларни модернизациялаш миллий лойиҳаси доирасида қўшимча инвестициялар киритилишини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида гапирилди.  

Серик Жуманғарин, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири: 

- Миллий лойиҳа доирасида киритилган инвестициялар ҳажми 5 йил ичида 13 триллион тенгедан ошади, айни вақтда, жорий йилда инфратузилмаларни модернизациялаш учун 1,2 триллион тенге сармоя сарфланади.  Миллий лойиҳа инвестициялар ўсишига, янги товарлар, маҳсулоти коммунал инфратузилмалар қурилиши учун фойдаланиладиган ишлаб чиқарувчилар пайдо бўлишига хизмат қилади. 

Ҳукумат раҳбари аввало инвесторларга катта эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади. У давлат органлари сармоядорларга ҳар томонлама ёрдам бериши, лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилишини назорат қилиши кераклигини кўрсатиб ўтди. Ўлжас Бектенов маҳаллий бюджет маблағларини фаол жалб этиш лозимлигига эътибор қаратди, Молия вазирлиги устувор лойиҳаларни ўз вақтида таъминлаши керак. Бош вазир таъкидлашича, иккинчи даражали банклар зиммасига қўшимча вазифалар юкланади.  

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири: 

- Давлат субсидиялаш, кафолатлаш ва қайта молиялашга тайёр. Аммо банклардан фақат савдо, истеъмолчиларни кредитлаш эмас, саноат ва инфратузилма лойиҳалари билан ҳам ишлашга тайёр бўлиши кутилади. Давлат ташкилотлари ва банклар ўртасида мувозанат сақланиши зарур. Давлат молия ташкилотлари иккинчи даражали банклар ишини бажармаслиги лозим, фақат уларнинг молиялаштиришда қатнашишини таъминлаши кифоя. Умуман олганда, биз хусусий инвестициялар, корпоратив облигация, давлат-хусусий бизнес ҳамкорлиги механизмларини ривожлантиришимиз лозим. 

Абдумалик Сарманов таржимаси