Сенаторлар божхонани автоматлаштириш тўғрисида қонун қабул қилди

Қозоғистонда божхона тизимида янги ўзгаришлар кутиляпти. Натижада, божхона органларининг иш самарадорлиги ортади, давлат хизматлари кўрсатиш муддати қисқаради. Бугун сенаторлар иккинчи ўқишда «Божхона бошқаруви ва тадбиркорлик фаолиятига оид баъзи Қозоғистон Республикаси қонуний ҳужжатларига қўшимча ва ўзгаришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини маъқуллади. Парламент юқори палатаси етакчиси Маулен Ашимбаев айтишича, қабул қилинган ҳужжат аввало мамлакатдаги бизнес-иқлимни яхшилашга қаратилган.

МАУЛЕН АШИМБАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРЛАМЕНТ СЕНАТИ РАИСИ:

- Қонун божхона ахборот базаси ва «Ягона дарча» тизими фаолиятини яхшилашга қаратилган, шунингдек, одамлар иштирокини имкон қадар камайтиришга йўналтирилган. Тизимларни рақамлаштириш ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари буюртмаларини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун сарфланадиган вақтни қисқартиради. Бундан ташқари, ички ва ташқи божхона текширувларини ўтказиш тартиби қайта кўриб чиқилади. Қонун божхона бошқарувини такомиллаштиришга хизмат қилишига ишонамиз.