Қозоғистон аэропортлари рекорд сонли йўловчиларга хизмат кўрсатди

Қозоғистон аэропортлари рекорд сонли йўловчиларга хизмат кўрсатди

Қозоғистон аэропортлари 2024 йилнинг биринчи ярмида 11 миллион нафардан зиёд йўловчига хизмат кўрсатди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21 ярим фоизга кўп. Транспорт вазирлиги берган маълумотга кўра, халқаро авиарейслар географиясининг 132 йўналишга эга 33 мамлакатга кенгайиши бунга эришишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ички йўналишларда ҳам йўловчилар оқими кенгайди. У 7 миллион кишига етди. Ички авиапарвозлар олтита авиакомпания томонидан амалга оширилади. Улар 53 йўналишда, ҳафтасига 640 марта учишяпти.


Лаззат Стамгазиева, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги расмий вакили:


- Ижтимоий муҳим йўналишларда транспорт қатновини таъминлаш ва ички туризмни ривожлантириш учун 9 вилоятга 19 та ички авиайўналиш субсидияланади. Қозоғистондан ва Қозоғистон авиакомпанияларидан Европа Иттифоқи мамлакатларига бўлган барча чекловлар олиб ташланди. Май ойида Парвозлар хавфсизлиги бўйича Европа комиссияси қўмита йиғилиши ўтказилди, унда Қозоғистоннинг аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича бажарилган ишлари тақдим этилди. Шунингдек, жорий йилда Қозоғистон ва Ўзбекистон осмони орқали ўтувчи янги Т-916 йўналиши очилди. У Европадан Жанубий Шарқий Осиёга олиб чиқувчи қўшимча йўналиш бўлади. Бу йўналишда 19 та парвоз амалга оширилди.


Абдумалик Сарманов таржимаси