Манғистау вилоятида нефть-газ конлари учун ускуналар
чиқарувчи завод қуриляпти. Унда насос-компрессор
трубалари ва насос штанглари чиқарилади. Лойиҳага жами 17 миллард тенге инвестиция киритилди. Шу кунларда қурилиш майдончасида металл конструкциялари монтажи давом этяпти. Завод 12 гектар майдонга
жойлашади. Фойдаланишга топширилганидан сўнг йилига 51 минг
тонна қувур
ва 540 мингта насос
штанги чиқарилади. Янги
ишлаб чиқариш нефть-газ соҳасида импорт ўрнини тўлдиришга хизмат қилади.
Женис Туқаев, қурилиш
компанияси раҳбари:
–
Пештоқ,
сэндвич-панеллар
монтажи кетяпти, биринчи навбат ишлари охирига етяпти.
Технологик ускуналар
учун зарур пойдеворлар қуйилди. Ускуналар, биздаги режага кўра, 20
февралдан қўйилиши
мўлжалланган. Март ойи охирига бориб атрофини тўлиқ ёпиш, томини,
ташқи контурни тугатиш,
металл конструкцияларни
монтаж қилиш ниятидамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

