Қозоғистонда табиий ёнғинлар давом этмоқда

Қозоғистонда табиий ёнғинлар давом этмоқда

Қозоғистон шарқидаги табиий ёнғин хавфлилик даражаси бўйича 5-классга доир деб топилди. Бу ерда қуриган дарахтлар ёна бошлаган. Тарханка ва Улан туманларида аланга ўчоқлари ўчирилган, айни пайтда кеча-кундуз кузатув олиб бориляпти. Барча куч Курчум туманига ташланган. Бу ерда олов 1300 гектар ерни қамраб олган. 300 дан ошиқ одам, 30 дан ортиқ техника бирлиги ва иккита вертолёт офат билан курашмоқда. Кунига икки марта оператив штаб йиғилиши ўтказиляпти. Айни пайтда, Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокими Даниял Ахметов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Глубоков туманидаги Каменний карьер посёлкаси аҳолисига ёнғин хавф туғдирмаётганини маълум қилган ва одамларни кўчириш ҳақидаги хабарни рад этган.

 

Хуршида Абдуллаева таржимаси.