Қозоғистон Фан ва олий таълим вазирлиги томонидан рақамли университет модели ишлаб чиқилмоқда. Тегишли муассаса раҳбари президентга шу ҳақда маълум қилди. Саясат Нурбек Қосим-Жўмарт Тўқаевга уч йилга мўлжаллаб, қабул қилинган олий таълим ва фанни ривожлантириш концепцияси борасида айтиб ўтди. У соҳадаги стратегик вазифалар ва тараққиёт кўрсаткичларини белгилаб беради. Вазир фикрича, Қозоғистон дунёвий таълим майдонида жадал илгари боряпти. 21 та олий таълим маскани жаҳоннинг энг яхши университетлари QS (Quacquarelli Symonds) рейтингига киради, Times Higher Education глобал рейтингида эса 4-ўринда. Йил охирига қадар мамлакатда хориждаги саккизта етакчи университет филиали иш бошлайди. Бундан ташқари, халқаро компаниялар билан биргаликда сунъий интеллект соҳасида кадрлар тайёрлаш бошланган. Саясат Нурбек таъкидлаганидек, Миллий Фанлар академиясининг роли ҳам кучаймоқда. Президент қошида Фан ва технологиялар бўйича миллий кенгаш ўз ишини бошлади. Бундан ташқари, фундаментал изланишлар билан шуғулланувчи илмий-тадқиқот институтларини бевосита молиялаштириш йўлга қўйилди. 2023-2025 йиллар учун фаннинг умумий бюджети уч мартадан кўпроққа ошди ва 643 миллиард тенгени кўрсатди.
Саясат Нурбек,
Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири:
– 4 та минтақавий
университет базасида махсус инжиниринг марказлари барпо этилади. Бундан ташқари,
15 та олий ўқув юрти базасида академик ва тадқиқот марказлари очилади. Лабораторияларни
жиҳозлашга маблағ ажратилган. Янги қонун лойиҳаси доирасида фан ва технологиялар сиёсатида олимларга
кўмак кўрсатилади, инфратузилмавий тараққиёт ва тижорий фанга бизнесни жалб
қилиш учун тизимли шароитлар яратиш қўллаб-қувватланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.