«Alash» этноовули иш бошлади

«Alash» этноовули иш бошлади

Қарағанди вилоятида «Аlash» этноовули очилди. У Жўжихон тарихий-маданий мажмуаси ҳудудида жойлашган. Овулнинг ўзига хослиги шундаки, унда «жонли тарих» формати мавжуд. Бу ерда урф-одатларни ўрганиш, миллий куйларни тинглаш, алтибақанда учиш мумкин. Ўтовларда қозоқларнинг маиший ҳаёти манзаралари қайта тикланган. Бу маскан қадимий манзилгоҳ дурдонасига айланди, ташриф буюраётган саёҳатчилар сони бир неча марта ортишига сабаб бўлди. Айниқса, Монголиядан кўплаб меҳмонлар кела бошлади. Жўжихон мажмуаси таркибига тарихий-маданий марказ, мақбара ва музей киради. Чингизхоннинг тўнғич ўғли шарафига етти метрли монумент ўрнатилган. Маҳаллий аҳоли кўплаб афсона ва ривоятларни у билан боғлайди, Жўжихон зиёратига кўплаб туристлар келади.

Бектурсин Айтентеги,  “Аlash” этноовули раҳбари:

- Лойиҳадан мақсад – иқтисодиёт ва туризмни ривожлантириш, миллий анъаналар ва урф-одатларни оммалаштиришдан иборат. Ҳозир бунга эриша оламиз, бизда дам олиб кетаётганлар кўп. Улар орасида хорижликлар ҳам оз эмас. Олдинга қўйган мақсадларимиз мўл.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.