30 йилдан кейин Қозоғистон аҳолиси 27 миллион кишига етади

30 йилдан кейин Қозоғистон аҳолиси 27 миллион кишига етади

2050 йилга бориб Қозоғистон аҳолиси 27 миллиондан ошиши мумкин. Аҳоли захираларини ривожлантириш маркази ана шундай прогноз берди. Таҳлил ўтган йилда юз берган ўлим, туғилиш ва миграция ҳолатлари статистикаси кўрсаткичларига асосланган ва уларни келажакка экстраполяция қилиш орқали ҳисобланган. Салбий сценарий юз берган тақдирда ҳам аҳоли сони 23 ярим миллиондан ошади. Таъкидлаш зарурки, ҳозир мамлакатда 19 миллион одам бор. Келгуси 30 йил давомида Чимкент ва пойтахт аҳоли сони жиҳатидан пешқадам бўлади. Бу шаҳарлар аҳолиси 2-2,5 марта кўпаяди. Учликка Алмати ҳам киради. Мегаполис аҳолиси тахминан 70 фоизга кўпаяди. Ғарбий минтақаларда ҳам ижобий демография кузатилади. Шарқи, шимолий ва марказий вилоятларда эса аҳоли сони ҳозиргидан ҳам анча камайиши кутиляпти. Мутахассислар кўпчилик кун кўриш учун бошқа минтақаларга кўчишини тахминлаяпти.

Дмитрий Шумеков, меҳнат захираларини ривожлантириш маркази департаменти директори:

- Бундай таҳлилдан мақсад нима? Биринчидан, меҳнат бозоридаги вазиятни тушуниш зарур. Қаерда кўплаб ёшлар иш излай бошлаши ва қаерда аҳоли кескин қисқара бошлашини билишимиз ва қўшимча чора-тадбирлар кўришимиз зарур. Умуман олганда, Миграция сиёсати концепциясини ишлаб чиқишимиз, биз ҳозир кузатаётган салбий тенденцияларни бартараф этиш учун тегишли ишларни амалга оширишимиз керак.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.